Баланс: 0.00
Авторизация
Демонстрационный сайт » Книги » Strategik tadbirkorning 100 kredosi
placeholder
Openstudy.uz saytidan fayllarni yuklab olishingiz uchun hisobingizdagi ballardan foydalanishingiz mumkin.

Ballarni quyidagi havolalar orqali stib olishingiz mumkin.

Strategik tadbirkorning 100 kredosi Исполнитель


Strategik tadbirkorning 100 kredosi (e'tiqodi)
  • Скачано: 1
  • Размер: 42.72 Kb
Matn
  1. Одамлар қулайлик зонасида қолиш учун барча ишни қилишади. Агар сиз бирор нарсага эришмоқчи бўлсангиз қулайлик зонасидан чиқинг. Ўз ҳаётингизда интизом ва тартибни кўтаришга ҳаракат қилинг. Ўзингизни интизомли қилишнинг оддий усуллари қуйидагилар: 1) муддат қўйиш, 2) сиз бошқалардан яхшироқ қила оладиган, муҳим бўлган ва қилишдан роҳатланадиган нарсаларингизни излаб топиш ва қилиш, 3) одатларингизга эътибор қаратиш, аста-секин ёмон одатлар ва фикрлаш моделларини яхшиларига алмаштира бориш.
  1. Вақтни асранг, бу энг қадрли ресурс. Йўқотган вақтингизни ҳеч қачон қайтариб ола олмайсиз. Ҳаётда бахтга эришишни истаган ҳар битта самарали киши учун бу жуда қадрли нарсадир. Вақт – бу истаган нарсага эришишда ягона чегарадир. Вақтни бекор йўқотиш - ҳаётингизни йўқотишдир. Ҳаётингизда амалга оширадиган энг асосий танлов – бу вақтингизни қандай ишлатишни танлашдир.
  1. Истаган бир таклиф қилишдан, ваъда бериш ёки мажбурият олишдан олдин диққат билан ўйлаб кўринг. Берилган ваъдалар ҳурмат қилиниши керак. Бу ўзингизга берилган ваъдаларга ҳам тааллуқли.
  1. Фақатгина ишга тўлиқлигингизча берилмаганингиздангина афсусланиш мумкин. Бошқа барчаси сизнинг назоратингиз ҳудудидан четдадир. Сизни фақат натижаларингизга қараб баҳолашади. Ўзингизни оқлашларингиз, баҳоналарингиз ва “уринишларингиз”ни натижаларга алмаштиринг. Оз ҳаракатдан оз натижа кутинг. Ҳамиша сиздан кутишганидан кўпроғини қилинг. Агар сиз ҳаётингизни “қаттиқ усулда” яшасангиз у енгил, ҳамма нарсани енгил олмоқчи бўлсангиз – у оғирдир.
  1. Лойиқ одамларга ҳамиша миннатдорчилик билдиринг ва иложи борича моддий рағбатлантиринг.

Kitobni davomini o'qimoqchi bo'lsangiz pastdagi faylni ustidan bitta bosing 

Комментарии (0)
Комментировать
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Copyright © 2024 г. openstudy.uz - Все права защищены.