Баланс: 0.00
Авторизация
placeholder
Openstudy.uz saytidan fayllarni yuklab olishingiz uchun hisobingizdagi ballardan foydalanishingiz mumkin.

Ballarni quyidagi havolalar orqali stib olishingiz mumkin.

Biznesga nima uchun vebsayt kerak Исполнитель

Нет файлов для скачивания
Matn

Biznesga vebsayt nimaga kerak

Бизнесга нима учун веб сайт керак?

Ёхуд бизнес учун веб сайтга эга бўлиш зарурлигининг  10 сабаби.

  1. Интернет бу энг катта потенциал мижозлар базаси. Бугунги кунда 3 миллиарддан ортиқ (40%) инсонлар интернетдан фойдаланишади.
  2. Кўпчилик интернетдан қидирмоқда. Эндиликда кўпчилик истеъмолчилар, асососан янги авлод (бизнинг мамлакатимизда) ўзларига керакли маҳсулот ва хизматларни интернетдан қидиришмоқда. Корхонангиз веб сайтининг интернетда бўлишлиги, потенциал мижозлар сизни осонгина топишларига ёрдам беради.
  3. Сизнинг веб сайтингиз 24/7 режимида ишлайди. Ушбу имконият потенциал харидорларингизга, ҳатто сиз ухлаётган пайтда ҳам, сизнинг товар ва хизматларингиз ҳақида маълумот олишларига ёрдам беради.
  4. Веб сайт орқали маркетинг анъанавий маркетингдан анча арзон ва қулай. Сиз веб сайтингизда маҳсулот ва хизматларингиз ҳақида бепул ва тезкор реклама, эълонлар жойлаштиришингиз мумкин.
  5. Веб сайт манзили (домен) осон эсда қолади. Қисқа, лўнда веб сайт номи сизнинг манзилигиздан ёки телефон номерингиздан кўра осон эсда қолади. Бу эса сизни осон  танилишингизга ёрдам беради.
  6. Потенциал мижозларингиз географияси кенгаяди. Халқаро бозорга йўл очилади. Веб сайтингизни бир неча тилларда қилиш орқали сизнинг маҳсулот ва хизматларингиз ҳақида нафақат қўшни ҳудудлар, балки бутун дунё билади. Экспорт қилиш имконятингиз ошади.
  7. Мижозлардан фикр олиш имкони мавжуд. Бу маҳсулот ва ҳизматлар сифатини яхшилашга, истеъмолчи қониқиш даражасини аниқлашда ҳамда бошқа мижозлар олдида корхонангизнинг ижобий имиджини шакллантиришга ёрдам беради.
  8. Веб сайт сизнинг вақтингизни тежайди. Анъанавий усуллар телефон орқали, юзма-юз, тарқатма материаллар ва электрон почта орқали мижозларга маълумот бериш жуда кўп вақтни олади. Онлайн хизмат ва маҳсулотлар каталогини қилиш орқали, сиз кўп вақтингизни тежайсиз. Видео, тасвир воситаларида ўз ишингиз ҳақида батафсилроқ маълумот бера оласиз.
  9. Веб сайт ишонч белгиси. Бугунги кунда кўпчилик харидорлар таъминотчиларини танлашда, унинг ўз веб сайтига эга бўлишига эътибор қаратишмоқда. Веб сайт корхонанинг ишонч белгиси ва унинг мавжудлиги гаровидир.
  10. Маълумотлар базаси. Веб сайт орқали унга ташриф буюрувчилар ҳақида маълумот олиш мумкин. Улар воситасида сизнинг қайси товар ёки хизматингизга катта қизиқиш мавжудлиги, истеъмолчилар географияси каби қимматли информацияга эга бўлишингиз мумкин. Шунингдек, веб сайтингизни савдо платформасига айлантириш, у орқали буюртмалар ва тўловлар қабул қилишингиз мумкин.
Комментарии (0)
Комментировать
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив