Баланс: 0.00
Авторизация
placeholder
Openstudy.uz saytidan fayllarni yuklab olishingiz uchun hisobingizdagi ballardan foydalanishingiz mumkin.

Ballarni quyidagi havolalar orqali stib olishingiz mumkin.

Базудин Исполнитель


Bazudin
  • Скачано: 6
  • Размер: 17.49 Kb
Matn
Базудин   Синонимлари: диазинон, эктамин, неоацидол ва б. Тоза модда рангсиз ёғсимон суюқлик, қайнаш ҳарорати 89°С, сувда ёмон, органик эритувчиларда яхши эрийди. Токсикологик аҳамияти. Базудин 60% эмулсион концентрат, 40% ҳўлланувчи кукун ва 5-10% гранула ҳолида ишлаб чиқарилади. У асосан ўргимчак канаси ва бошқа қишлоқ хўжалик зараркунандаларига тез таъсир қилувчи хусусиятга эга бўлиб, LD50 сичқонлар учун 250-600 мг/кг, каламушларга нисбатан-85-135 мг/кг ни ташкил этади. Чинлигини аниқлаш. 1. Палладий хлорид эритмаси билан реакцияси. Палладий хлорид эритмаси билан призмасимон микрокриталларни ҳосил қилади (аниқланиш чегараси 5 мкг). 2. Фосфор волфрамат кислотаси билан реакцияси. Фосфор волфрамат кислотаси билан таёқча шаклидаги кристалларнинг йиғиндисини ҳосил қилади (аниқланиш чегараси 8 мкг). 3. Йодмонохлорид реактиви билан реакцияси. Йодмонохлорид реактиви билан узун қиррали микрокристаллар ҳосил қилади (аниқланиш чегараси 8 мкг). 4. Пикролон кислотаси билан реакцияси. Пикролон кислотаси билан ромб шаклидаги кристалларнинг йиғиндисини ҳосил қилади (аниқланиш чегараси         12 мкг). 5. ЮҚХ усулида аниқлаш. Хлороформни сувдаги тўйинган эритмасидан ташкил топган хроматографик системада, очувчи реактив – бромфенол кўки ҳамда кумуш нитратни ацетон ва сувнинг 3:1 нисбатли аралашмасидаги эритмаси сўнг сирка кислотаси эритмаси пуркалса, Rf=0,42 қийматли кўкимтир рангли доғ ҳосил қилади. 6. ГСХ усулида аниқлаш. Аланга ионланувчи детектор, ушланиш вақти 2,13 дақиқа.
Комментарии (0)
Комментировать
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Copyright © 2024 г. openstudy.uz - Все права защищены.